2023 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами ва аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, барча автобус йўналишларининг иш вақтлари 1 январ соат 01:00 га қадар узайтирилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" маълумот берди.
«Шу билан бирга, пойтахтимизнинг 18 та манзилида безатилган янги йил арчаларига оилангиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз билан автобус ва электробуслар орқали етиб олишингиз мумкин.
Байрам кунлари транспортлар ҳаракати кўпайишини инобатга олган ҳолда, шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишингизни таклиф этамиз», дейилади маълумотда.
Маълумот учун 31 декабрь куни Тошкент метросида ҳаракатланиш бепул.






