АсосийJamiyat

“Оила боши таниқли актёр”. Тошкентдаги мактабда ўзини осган йигит бўйича тафсилотлар маълум бўлди (видео)

'“Оила боши таниқли актёр”. Тошкентдаги мактабда ўзини осган йигит бўйича тафсилотлар маълум бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги мактаб ҳудудида эркак кишининг жасади топилган эди. Хабар берилишича, марҳум оилада 6 фарзанднинг тўнғичи бўлган. 

Боқувчиси ташлаб кетган аёл 5 ўғилни ёш болалигидан ўзи тарбия қилиб келган. Бир қизини турмушга берган. Аёлнинг собиқ эри ҳозирда машҳур актёрлардан бири эканлиги айтилди. Аммо унинг шахси очиқланмаган. 

Маҳалла фаолининг қайд этишича, оила уй-жойга муҳтож бўлган. Марҳум йигит 31 ёшга кирган бўлсада, уйланишга на маблағи, на  уйи бўлмаган. Йигит бозорда қассоблик қиларди. Онаси ўғлининг руҳий ҳолатида ўзгаришлар бўлаётгани айтган. 

Фожеа онанинг қариндошиникига кетган пайтда содир бўлган. 

Йигитнинг укасини таъкидлашишича, акаси шахсий ҳаётидаги нохуш воқеа сабаб кучли стрессда бўлган. 

“Ўзларини бир неча маротаба ўлдиришга ҳаракат қилган. Яхши кўрган қизи агар йигит унга уйланмаса, бошқасига тегишини айтган ва турмушга чиққан”, — дейди марҳумнинг укаси. 

Ҳолат бўйича ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар