АсосийJamiyat

Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди (видео)

'Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 18:50 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Айтекеби туманидаги Қорабутак-Қўстанай автомобил йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушган, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Воқеа жойида қутқарувчилар, маҳаллий ҳокимият ва ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси туман масжидига эвакуация қилинган.

"Ҳодиса жойида жабрланганлар йўқ. Йўловчилар Екатеринбург-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган", - дейилади Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳаво шароити ёмонлашганда ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этилганда об-ҳаво ўзгаришини кузатиб бориш ва йўлга чиқмасликни сўраган. 

Қозоғистоннинг 6 та вилоятидаги республика аҳамиятидаги автомобил йўллари 15 та участкасида ноқулай об-ҳаво шароити, кучли қор туфайли ҳаракатланишга чеклов жорий этилган.

    Бошқа янгиликлар