Наманган вилояти ҳокими ташаббусига асосан, Янги йил байрамида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 31 декабрь куни шаҳар ичи йўналишидаги автобуслар бепул xизмат кўрсатади.
Хусусан, Наманган шаҳар йўналишида 1-сонли "3-кичик туман – Тахтакўприк", 7-сонли "Оромгоҳ – Эшобод“, 10-сонли "Хамза – Гўзал", 12-сонли "Сув хўжалиги – Чорсу", 13-сонли "Чорсу – 1-кичик туман", 18-сонли "Ирвадон – Чорсу", 21-сонли "1-кичик туман – Жаҳон бозори", 23-сонли "Ахсикент – 36-мактаб", 29-сонли "Шербулоқ – Чорсу" йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан йўловчилар бепул фойдаланиши мумкин.
30.12.2023 16:40
Янги йил байрами куни Наманган шаҳрида автобуслар бепул хизмат кўрсатади






