АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд халқаро аэропорти Европадаги энг йирик аэропортлар ТОП-5 талигига кирди

Халқаро аэропортлар кенгашининг Европа бўлими (ACI Europe) тақдим қилган маълумотга кўра,...

Халқаро аэропортлар кенгашининг Европа бўлими (ACI Europe) тақдим қилган маълумотга кўра, октябрь ойи якунлари билан Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган.

Аэропорт йўловчи ташиш кўрсаткичи 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизини ташкил этган ва 4-ўринни эгаллаган. Шунингдек, аэропортнинг 2019 йилнинг худди шу давригача йўловчи ташиш кўрсаткичи 103,7 фоизга ўсиб, 3-ўринга кўтарилди.

Аэропорт орқали жорий йилнинг бошидан буён Самарқанддан 7 та ички ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар