Йил якунида барчамиз ортда қолаётган вақт давомида нималарга эришдик, йил бошида нималарни режа қилгандик-у, нималарни қилишга улгурмаганимиз, йил бошида орамизда кимлар бор эди-ю, йил якунигача кимларни йўқотганимиз ҳақида фикр-мулоҳаза қилишимиз бор гап... Ўзбек халқи ўтган 2023 йилда кўплаб етук зиёли ва машхурлардан, ва ҳатто буюк дарғаларидан айрилди.
03.01.2023: Абдулла Ориповнинг синглиси Қашқадарёдаги шифохона портлаши оқибатида вафот этди.
13.01.2023: Ўзбекистон халқ шоираси, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди.
18.01.2023: Ўзбек цирк санъати афсонаси Хаким Зарипов вафот этди.
30.01.2023: Болалар шоири Одил Абдураҳмон 80 ёшида вафот этди.
25.02.2023: Таниқли шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди.
17.04.2023: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.
14.05.2023: Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди.
13.06.2023: Ўзбекистонлик футбол дарвозабони, СССР спорт устаси Николай Любарцев 81 ёшида вафот этди.
2023 йил, 5 март. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу кунни ҳали узоқ элаб юришса керак. Ўзининг ҳажвий чиқишлари билан “MittiVine” таҳаллуси орқали танилган блогер Фарҳод Маннопов айни шу кунда вафот этган эди.
2023 йил, 5 апрель. Таниқли тележурналист Соҳибжон Алижонов вафот этди.
Турли образлар орқали эл кунглидан жой олган, театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ҳам шу йилнинг 8 апрель санасида вафот этган эди.
27 май, Ёшлар телеканалининг ёшгина бошловчиси Нозима Маҳмудова кутилмаганда вафот этди.
20 июль 2023 Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди.
Кўплаб шлягерлар муаллифи Нуриддин Ҳамроқулов ҳам жорий йилнинг 1 август куни бу ёриғ оламни тарк этган эди.
Аслида юқорида санаб ўтилган ва видео давомида номлари энди тилга олинадиган барча инсонларнинг меҳнати тақсимга сазовор. Лекин, 4 сентябрь куни ўзбек санъатининг дарғаларидан бирининг бу оламни тарк этиши бутун ўзбек халқини қайғуга солди. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев...
5 октябрь санасида эса “Даракчи” журналисти Сурия Магдиева касаллик сабаб бевакт вафот этди.
Телевизион миниатюралар театридаги роллар билан халққа танилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов ҳам жорий йилнинг 21 октябрь куни 74 ёшда вафот этди.
19 ноябрь, бу санада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов ҳам жорий йилнинг 20 ноябрьсанасида, 78 ёшида вафот этди. Маълумотларга қараганда Ўткир Сиддиқов фаолияти давомида 250 дан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастроль сафарларида бошловчилик қилиб, 8 мингга яқин тадбирлада иштирок этган.
Сўз устаси, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Мамасиддиқ Шераев жорий йилнинг 21 ноябрь санасида 77 ёшида вафот этди.
05.03.2023: Журналист Шуҳратбек Деҳқонов вафот этди.
09.03.2023: Журналист Акмал Тошев вафот этди.
07.05.2023: Таниқли футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди.
19.05.2023: Таниқли актёр ва режиссёр Рустам Уразаев Москвада вафот этди.
24.05.2023: Қиличбозлик федерацияси бош ҳаками, машҳур спортчи Аида Ҳасанова 39 ёшида тўсатдан вафот этди.
02.07.2023: ”Пахтакор-79“ муаллифи Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди.
03.09.2023: Таниқли шоир Ғулом Фатҳиддин вафот этди.
15.09.2023: “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли журналисти дори реакция бериши оқибатида вафот этди.
30.10.2023: Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жийенбай Избасқанов вафот этди.






