Spirit Airlines авиакомпаниясининг эҳтиётсизлиги туфайли 6 ёшли бола нотўғри шаҳарга жўнатилган. Унинг оиласи ҳақиқий стрессни бошдан кечирди. Уларнинг сўзларига кўра, бу уларнинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеалардан бири бўлган, деб хабар беради NewTimes.kz.
Каспер исмли болачанинг ота-онаси у билан бирга учмаган. Бироқ улар фарзандларини самолёт бортида кузатиб бориш хизматидан фойдаланишга қарор қилишган. Каспернинг бувиси уни Форт-Майерс аэропортида кутиб турган, бироқ бола керакли вақтда у ерда бўлмаган.
Авиакомпаниянинг айби билан бола Орландо шаҳрига учиб кетди. Буви фарзандини кўриш учун 250 километр йўл босиб борди.
Аёл набираси қандай қилиб Орландога бориб қолганига ҳайрон эди. Авиакомпания, ўз навбатида, воқеа учун узр сўраган ва йўқотишларни қоплашга ваъда берди. Воқеа юзасидан тергов бошланган.






