АсосийJamiyat

Наманганда собиқ амалдорнинг ўғлига чора кўрилди. У тезликни оширган (видео)

'Наманганда собиқ амалдорнинг ўғлига чора кўрилди. У тезликни оширган (видео)'ning rasmi

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, Наманганда қоида бузиб, уни Instagram'даги саҳифасига жойлаб келган қоидабузар ҳайдовчи ушланган. Унга нисбатан чора кўрилиб, Mercedes-Benz машинаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, 2023 йил 1 январ куни Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида давлат рақами 01 S 651 ZB бўлган Mercedes-Benz машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, тезликни меъёрдан ошириб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатлар содир этган.

2000 йилда туғилган ушбу ҳайдовчи ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларининг олтита бандини бузган.

Жумладан:

  • машина ойналарининг туси ноқонуний ўзгартирилган (БҲМнинг 25 баробари миқдорида жарима);
  • ҳаракат давомида телефондан фойдаланган (БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима;
  • светофорнинг қизил чироғидан ўтган (БҲМнинг 2 баробари миқдорида жарима);
  • авария ҳолатини келтириб чиқарган (БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима);
  • автомобилнинг давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб олиб ҳаракатланган (БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима);
  • тегишли ҳужжатларсиз машина бошқарган (БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима).

Қайд этилишича, ҳайдовчига содир этган қоидабузарликлари учун маъмурий баённомалар тузилган. Mercedes-Benz жарима майдонига жойлаштирилган.

Маълумотларга қараганда, йигитнинг отаси Наманган вилояти ҳокимлигининг собиқ ходими ҳисобланади 

    Бошқа янгиликлар