Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 8-13о иилқни ташкил этади, эртага 12-15о илиққача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 атрофида бўлади. Эртага кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
5 январ - жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0-5о илиқ, кундузи 10-15о илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи 10-12о илиқ, 4 январда кечаси 0-2о илиқ бўлади, кундузи ҳаво 13-15о илиқгача исийди, 5 январда кечаси 2-4о илиқ бўлади, кундузи 11-13о илиқгача бироз пасаяди.