Жорий йил 3 январ куни соат 22:50 ларда Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситаларида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






