АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

 Иссиқлик энергияси истеъмоли датчикларини алмаштириш зарурати туфайли бугун, 4 январ куни қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Яккасарой тумани: Бошлиқ ва Қушбеги мавзелари.
  • Сергели тумани: Авиа шаҳарча ва Олтин Водий кўчалари.
  • Миробод тумани: Г. Алиев кўчаси.

 Иссиқлик таъминоти ишлар тугаши билан (тахминан бугун соат 18:00 гача) тикланади.

"Веолиа Энергй Ташкент" МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқлик таъминотини тезроқ қайта тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.

    Бошқа янгиликлар