Тошкент сўнгги кунларда дунёдаги энг ифлос шаҳарлар орасида 4-ўринга чиқди. Шаҳардаги ПМ 2.5 миқдори 189 га чиққан, бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаво сифати бўйича тавсия этилган нормал меъёрдан 25 баробар юқори дегани.
Халқаро "Ҳаво сифати индекси" сайтининг бугунги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 13,4 баравар юқорилигини кўрсатди.
Ташкилот тошкент аҳолисига ташқарида кўп юрмаслик, ифлос ҳаводан сақланиш учун деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичлардан фойдаланишни тавсия этмоқда.
ЎзГидромет берган маълумотларга кўра, пойтахт ҳавосининг соат 9:00-10:00 оралиғида майда чанг зарралари билан ифлосланиши қуйидагича:
Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида — 9 мкг/м3;
Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида — 8 мкг/м3;
Юнусобод тумани 5-мавзеда ( АҚШ элчихонаси ҳудуди) — 85 мкг/м3.
Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори ПМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг ўртача даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.






