АсосийJamiyat

Қирғизистондан Ўзбекистонга 2 кгга яқин "гашиш" олиб ўтган шахс қамалди

'Қирғизистондан Ўзбекистонга 2 кгга яқин "гашиш" олиб ўтган шахс қамалди'ning rasmi

Қирғиз Республикасидан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб ўтилган қарийб 2 килограмга яқин "гашиш" моддаси қўлга тушди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган шахслар ушланиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Қува туманида яшовчи Ф. Ш. шулардан бири. Илгари ҳам судланиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. У Д. Т., А. Б. ҳамда қирғизистонлик "Нурлан" исмли шахслар билан гиёҳвандлик моддаси савдосининг жиноий режасини тузишади. Ф.нинг вазифаси кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистонга ўтказишда ёрдам бериш эди. А. Б. ва Ф. Ш. автомашинасини гаровга қўйиб, 7 минг АҚШ доллари олишади. F.ning кўрсатмаси билан А. Б. Қирғизистон Республикаси фуқароси "Нурлан" исмли шахс билан учрашган. Ундан 5 минг АҚШ долларига гиёҳвандлик моддасини сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтказиб беришга келишган.

Д.Т. Қува туманидаги чегара ҳудудида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, F.ning топшириғига асосан Андижон тумани Чем маҳалласида А.Б.гa етказган. Ўтказилган тезкор тадбирда А. Б. жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини келгусида сотишни мақсад қилган вақтда далилий ашё билан қўлга олинди.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, олинган восита "гашиш" гиёҳвандлик моддаси бўлиб, соф оғирлиги 1986 граммлиги аниқланган. Суд ҳукмига кўра, Ф.Ш.гa 10 йил 6 ойга муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар