АсосийJamiyat

Энди поездда юриш қанчага тушади?

'Энди поездда юриш қанчага тушади?'ning rasmi

Ўзбекистонда 2024 йил 20 январдан бошлаб поездда юриш учун кўпроқ ҳақ тўлайсиз. Сабаби худди шу санадан бошлаб  юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз "Ўзбекистон темирйўллари" АЖнинг 2023 йил 3 октябрдаги хабарига асосан, 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50 ва 100 фоизга оширилиши керак эди.

Бироқ кейинроқ компания матбуот котиби Алишер Болтабоев 20 октябрдан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилиши ва нархлар босқичма-босқич кўтарилиши айтилган эди.

Видеони поездда кўп юрадиган танишларингизга ташлаб қўйинг.

    Бошқа янгиликлар