Немис журналисти Стеффен Швартскопф "Велт" телевидениесига берган интервьюсида Украинанинг шарқ ва жануби-шарқда йўқотган ерларини ўз чегараларига қайта қўшиб олиш имкони йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Мутахассис Киев маъмуриятининг йўқолган ерларни қайтариб олиш режаси муваффақиятсизликка учраганини, чунки Украина армияси етарлича аскар, қурол ва салоҳиятга эга эмаслигини қайд этиб ўтган.
Интервьюда Швартскопф томонидан Украина можаронинг бошиданоқ аскар ва қурол етишмаслиги муаммосига дуч келгани,ҳозир эса унинг армиясига 500 минг аскарни сафарбар қилиниши кераклиги таъкидланиб, Киев бунча аскарни қаердан олади, деган савол ўртага ташланган.