АсосийJamiyat

Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

'Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

"Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SMS орқали хабардор қилиб борилади.

Қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:

1-босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун;

2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун;

3-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун.

2024 йил 1 июндан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади (аҳоли мустақил саралаган чиқиндилар бундан мустасно).

    Бошқа янгиликлар