Туркиянинг Чанаккале шаҳрида Ўзбекистондан қизларни Туркиядаги фоҳишахоналарга етказиб берувчи Интерпол томонидан қизил огоҳлантириш билан қидирувга берилган “Мадам Клод” лақабли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг берган маълумотига кўра, 2024 йил бошидан уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган 8 нафар (Т.Х., Ф.Н., Ф.М., Р.М., Н.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д.) Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Булар ичида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ҳабар қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, у “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






