АсосийЖамият

Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда қанча пул ишлаб топгани айтилди

2023 йилда гроссмейстер Магнус Карлсен йирик турнирларда умр бўйи 10 миллион ютган тарихда...

2023 йилда гроссмейстер Магнус Карлсен йирик турнирларда умр бўйи 10 миллион ютган тарихдаги биринчи шахматчига айланди. Йил давомида Карлсен 700 минг доллардан кўпроқ пул ишлаб Вишванатан Анандни ортда қолдирган ва барча даврларнинг етакчисига айланган. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов умумий ҳисобда 190 минг доллар ишлаб топиб 2023 йилда энг кўп пул ютуғига эришган TOP-10 шахматчилар қаторидан жой олди.

Йил давомида энг кўп даромад жаҳон чемпионати ғолиблигига эришган хитойлик гроссмейстер Динг Лиренга (1 миллион 228 минг доллар) насиб этган. Касал бўлганига ва йилнинг қолган қисмида ўйнамаганига қарамай, у иккинчи ўринни эгаллаган россиялик гроссмейстер Иан Непомниачтчидан (1 миллион 226 минг доллар) пул бўйича устунликни сақлаб қолган. Улар йил бўйича миллион доллардан кўпроқ топган шахматчилар бўлишди.

    Бошқа янгиликлар