АсосийЖАМИЯТ

Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқал...

Ўзбекистонда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.

Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.

Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар