АсосийJamiyat

Намангандаги тунги клубда 21 ёшли йигит 27 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

'Намангандаги тунги клубда 21 ёшли йигит 27 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди'ning rasmi

7 январь куни соат 05:00 лар атрофида Наманган вилояти Уйчи туманидаги Мустақиллик истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда 27 яшар йигит вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Uzreport.news'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Уйчи тумани, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида жойлашган “Нигҳт Корол” номли тунги клубда, 2002-йилда туғилган С.М., ўзига аввалдан таниш бўлган, 1996-йилда туғилган М.А., билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни ўнг қўли билан бир маротаба юз соҳасига уриб, йиқилганидан сўнг оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда М.А.,олган тан жароҳати билан фуқаро С.А., томонидан туман марказий шифохонасига олиб келиниб, биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 07.01.2024-йилда Уйчи тумани Ички Ишлар Бўлими ҳузуридаги Тергов Бошқармаси томонидан фуқаро С.M.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар