Дивидендлар ва фоизлар шаклида даромадлар учун солиқ имтиёзлари амал қилиш муддати узайтирилди.
2022 йил 1 апрелдан 2028 йил 31 декабрга қадар (аввал 2024 йил 31 декабргача) бўлган даврда:
➖ЖШОДСдан озод қилинади – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари;
➖фойда солиғи бўйича 5 % миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади – Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялари бўйича дивидендлар тарзидаги даромадларига;
➖фойда солиғи ҳамда ЖШОДСдан озод этилади – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича фоизлар тарзидаги даромадлари.
08.01.2024 18:31
Дивидендлар ва фоизлар шаклида даромадлар учун солиқ имтиёзлари амал қилиш муддати узайтирилди






