АсосийJamiyat

Урганчда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

'Урганчда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаронинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалмоқда.

Аниқланишича, ушбу болага тан жароҳатлар жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган.

Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар