АсосийDunyo

Мубашшир Аҳмаднинг Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани расман тасдиқланди

'Мубашшир Аҳмаднинг Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани расман тасдиқланди'ning rasmi

“Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декарь куни тонгда Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас, шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса,  Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади.

"Дастлабки суриштирувларда, табиийки,  Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади.  Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда",дейилади расмий хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар