АсосийJamiyat

Фарғонада Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб ўзини видеога олди (видео)

'Фарғонада Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб ўзини видеога олди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот  хизмати хабар бермоқда.

Captiva ҳайдовчиси автомобилининг давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, қарама- қарши йўналишда ҳаракатланган.

“Жорий йилнинг 1 январга ўтар кечаси Captiva русумли автомобилимда қарама-қарши йўналишда ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бу ҳолат такрорланмайди, -дея таъкидлади қоидабузар ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра, автотранспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар