АсосийJamiyat

Ноқулай об-ҳаво сабаб Бухоро аэропорти фаолияти чекланди

'Ноқулай об-ҳаво сабаб Бухоро аэропорти фаолияти чекланди'ning rasmi

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.

"Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.

Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.

"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.

    Бошқа янгиликлар