Соат 10:59 да Фарғона вилоятидаги 110 кВли "L-Charxiy-2" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Носозлик оқибатида Учкўприк, Бағдод ва Бувайда туманлари истеъмолчилари қисман (4 900 та) электр таъминотидан узилган.
"Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу носозлик соат 16:00 га қадар тўлиқ бартараф қилинади.
Шу боис айни пайтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.






