Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов вазифасидан озод этилди.
ССВ Матбуот хизматининг маълумотига кўра, бунга унинг узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши сабаб бўлган.
Шу муносабат билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги вазир тайинланган эди. Собиқ вазир Амрилло Иноятов эса Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига ўтказилди.






