"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 22-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.






