Тошкентда кекса аёл маст эркак томонидан калтакланди. Ҳодиса шу йилнинг 7 январ куни кечки пайтда содир бўлган. Жабрланувчи Елена Шавалиева ўзи қараётган нафақахўр аёлнинг хонадонидалигида унинг маст ўғли келиб, ҳамширага ҳужум қилган. Елена квартирадан чиқиб, ташқарига қочишга муваффақ бўлган. Зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган ва тез ёрдамни чақирган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг Darakchi.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан аёл кишини калтаклаш факти бўйича 109-модда (Қасддан баданга енгил шикаст этказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, 109-модда бўйича жиноят иши бирламчи материаллар асосида қўзғатилган, агар тиббий кўрикда асослар мавжуд бўлса, модда қайта тоифаланиши мумкин.






