Ижтимоий тармоқларда эркак киши гўдак фарзандига турли шаклдаги қийнаш, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалгангани ҳақида хабар берилган эди.
Шавфқатсиз ота А.Б. нинг гаров эвазига ҳибсдан чиққанлиги тўғрисида гаплар тарқалди.
Болалар Омбудсманининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга зид. Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 21 декабрь куни А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва бугунги кунда ҳам ҳибсда сақланмоқда.
А.Б. томонидан боланинг онаси З.Х. га мутассил тазйиқ ўтказилиб келинганлиги инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда З.Х. га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди А.Х. нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.






