АсосийJamiyat

1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда

'1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда'ning rasmi

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш юзасидан маълумот берилди:

 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:
- 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);
- 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);
- 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).
Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. 
Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди. 
 Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар