АсосийJamiyat

Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди

'Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда иқтидорли журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаеванинг бевақт вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилмоқда. У 27 ёшида вафот этди, яқинларининг фейсбукда ёзишича унда ҳомиладорлик даври оғир кечган

У маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган ва бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. 3 кун аввал Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган. 

    Бошқа янгиликлар