Россия Федерациясининг Пенза вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида халок бўлган ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 12 январ куни соат 11:20 да Россия Федерациясига учиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нижнеломов районида ҳаракатланган “JAC” русумли “Минивен” автомобили ва “Volvo” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида автомобиль ичида бўлган жами 9 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган эди.






