АсосийJamiyat

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади

'Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади'ning rasmi

 Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

 Шу ишлар доирасида, пойтахтнинг Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси эртага, 12 январь соат 10:00 дан 14 январь 21:00 гача қисман ёпилди. 

Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

"Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар