АсосийDunyo

Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик икки аёл Истанбулда ушланди

'Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик икки аёл Истанбулда ушланди'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1985 й.т., ДИЛНОЗА УМАРОВА ва 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1983 й.т., МАВЛУДАХОН УЛМАСОВА жорий йилнинг 10 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.

    Бошқа янгиликлар