АсосийJamiyat

Бухорода университет ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб ўлдирди

'Бухорода университет ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб ўлдирди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20ларда Бухоро Давлат университети  Талабалар турар жойи қозонхонаси ишчиси ўзини отиб қўйди. 

Маълум қилинишича, университет ётоқхонасига қарашли қозонхона  ишчиси, 32 ёшли фуқаро Х.М. ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. 

Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. 

    Бошқа янгиликлар