АсосийJamiyat

Тошкентда Matiz ёниб кетди

'Тошкентда Matiz ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Matiz ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

Ҳолат бугун, 12 январь куни Юнусобод тумани ТХАЙ-Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида юз берган. 1969 йилда туғилган ҳайдовчи И.Б. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситасида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар