АсосийJamiyat

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

'Тошкент ва Самарқанд вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.С. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Э.М.га 37,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 1 304 АҚШ доллари, 100 евро ва 70 минг Қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида олинган

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.О. жами 3 200 АҚШ долларини фуаро А.А.га 39,6 млн сўмга сотган вақтида шаёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар