АсосийJamiyat

Тошкентда кафе ёниб кетди, 3 киши жароҳатланган (видео)

'Тошкентда кафе ёниб кетди, 3 киши жароҳатланган (видео)'ning rasmi

Бугун, 13 январь куни соат 09:39 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган. 

Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар