АсосийJamiyat

Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчи информатикадан илк марта олтин медалга эга бўлди

'Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчи информатикадан илк марта олтин медалга эга бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатларидан (Монголия, Руминия, Россия, Туркия, Индонезия, Сербия, Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Болгария, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон) 680 нафар ўқувчилар (математика фанидан - 286 нафар, физика фанидан - 194 нафар, информатика фанидан - 200 нафар) иштирок этди

Ушбу олимпиадада 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза жами 14 та медалларини қўлга киритилди.

Мазкур олимпиадада информатикадан илк марта олтин медалга эришилди.

Халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз билан танишинг:
 

Информатика:

Аслибек Суннатов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси- олтин медаль;

Ҳусанбой Мансуралиев - Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси-кумуш медаль;

Математика:

Мадина  Суюнова - Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси- олтин;

Асадбек  Бобоқулов - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - кумуш;

Бегзод  Хошимжонов - Андижон вилояти, Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси - кумуш;

Беҳрузбек Элмуродов  - Қашқадарё вилоят,   Миришкор тумани, 21-мактаб 10-синф ўқувчиси - бронза медаль;

Мақсадбек  Эгамбердиев - Хоразм вилояти, Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Асилбек  Абдуқаюмов -Тошкент шаҳар, Вестминстер академик лицейи 2-босқич ўқувчиси— бронза медаль;

Элбек  Зоҳиджонов -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Фарҳод  Очилов - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Нурмуҳаммад  Отамуродов - Бухоро вилояти, Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Озодбек  Ахтамов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси—  бронза медаль;

Азизбек Мамажанов - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 3-мактаб 8-синф ўқувчиси - бронза медаль;

Озодбек Орифжонов - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, 3-мактаб 10-синф ўқувчиси -  бронза медаль.

Эслатиб ўтамиз, 19-Халқаро Жаутиков олимпиадаси онлайн форматда ташкил қилинган бўлиб, унда ўзбекистонлик ўқувчилар 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритган эди.

    Бошқа янгиликлар