1

Самарқанддаги миллий табиат боғига қарашли ҳудудда йирик ёнғин юз берди(видео)

ЖАМИЯТ 14.01.2024, 10:01
Самарқанддаги миллий табиат боғига қарашли ҳудудда йирик ёнғин юз берди(видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги Зарафшон миллий табиат боғига қарашли ҳудудда йирик ёнғин юз бергани акс этган видео тарқалди.

Вилояти Экология бошқармасининг маълум қилишича, ёнғин Жомбой туманида жойлашган "Зарафшон" миллий табиат боғининг Олмазор” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-бўлимида содир бўлган. Ёнғин вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва ФВВ ёнғин хавфсизлигининг тезкор гуруҳлари томонидан бартараф этилган.

"Ҳозирда ушбу ҳолат ҳуқуқий баҳо беришлик учун назоратга олинди. Айбдорларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ қатъий чоралар кўрилади", дейилади хабарда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1