Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон тумани газ таъминоти бўлими тасарруфидаги суюлтирилган газ балонлари сақланувчи омборда ёнғин содир бўлгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, ёнғин 12 январь куни содир бўлган. Омбордаги газ балонларидан бирида рўй берган чақнаш оқибати ёнғин келиб чиққан. Офат ФВ ходимлари томонидан тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар инсон енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда. Қурбонлар йўқ.






