2024 йилнинг 15-19 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумида коронавирус пандемиясидан 20 баробар кўпроқ ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган “Х касаллиги” муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номаълум "Х касаллиги" коронавирус пандемиясига қараганда 20 баравар кўпроқ ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги янги огоҳлантиришлари билан соғлиқни сақлаш тизимини келажакдаги кўплаб муаммоларга тайёрлаш учун қандай янги ҳаракатлар керак?" - дейилади йиғилиш эълонида.
Муҳокама 17 январь куни бўлиб ўтади. Унда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус, Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари ва бошқа соғлиқни сақлаш экспертлари иштирок этади.






