“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 3-8° совуқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илик илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






