АсосийJamiyat

Бухорода аёл 5 ёшли боласини доимий равишда қийнаб келгани аниқланди

'Бухорода аёл 5 ёшли боласини доимий равишда қийнаб келгани аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилояти Шофиркон туманида С.Н. ўз фарзанди 2018 йилда туғилган С.Ф. ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябр ойигача) калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани кузатув олиб бораётгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, «а»,«в» бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар