Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан Чирчиқ дарёсида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди.
Рейд давомида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Чирчиқ дарёсининг муҳофаза ҳудудига юк машинаси ёрдамида қурилиш чиқиндилари тўкилаётгани аниқланди.
Ўрганиш натижасида фуқаро М.Д. дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилган. У бу қонунбузарлигини Қуйичирчиқ туманидаги фермер хўжалик ерларини суғориш мақсадида Чирчиқ дарёсининг бир ўзанидан фойдаланиш учун амалга оширганини таъкидлаган.
Фуқаро бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қурилиш чиқиндиларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетаверган.
Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда ва ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.






