АсосийJamiyat

Самарқандда машинадан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилди

'Самарқандда машинадан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида гуруҳ бўлиб қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган Гентра ҳайдовчилари ва танасини машинадан чиқариб сохта доллар сочган шахсларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати xaбар берди. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, йигитлар ҳаракатланаётган Гентра люки ва ойналаридан танасини чиқариб, пул сочган. Ҳодиса Паст Дарғом туманида тўй кортежи ҳаракатланганда содир бўлган.

Қоидабузарликлар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган ва барча қоидабузарлар топилган.

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар