АсосийJamiyat

Омбудсман маҳкумларнинг 186 млн сўмлик иш ҳақини ундириб берди

'Омбудсман маҳкумларнинг 186 млн сўмлик иш ҳақини ундириб берди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширганида, маҳкумлар меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётганлиги бўйича шикоят қилишган эди.

Шундан сўнг, Омбудсман минтақавий вакили маҳкумларнинг шартнома асосида меҳнатга жалб этилган 3 та МЧЖлардаги меҳнат ва яшаш шароитларини ўрганди. Ўрганишлар давомида ушбу корхоналардаги шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, 100 нафардан ортиқ маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилмагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тақдимнома киритилди.

    Бошқа янгиликлар