АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик давом этади

'Бугун ҳам Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик давом этади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илик бўлади.

    Бошқа янгиликлар