АсосийJamiyat

Фарғонада фуқаро ва ИИБ ходими ўртасида келиб чиққан жанжал юзасидан изоҳ берилди (видео)

'Фарғонада фуқаро ва ИИБ ходими ўртасида келиб чиққан жанжал юзасидан изоҳ берилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида ИИО ходими ва фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди.

 Ҳолатга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 2023 йил 17 декабрь куни фуқароларнинг ИИОга шикояти асосида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори капитан Т.Ҳошимов тунги соат 23:50 да шаҳардаги Машъал МФЙдаги кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган "Рич" кўнгилочар маскан (караоке бар)га келиб, тунги вақтда фуқароларнинг тинчини бузиб, баланд овозда қўшиқ куйлаётган ва компьютер ўйнаётган мижозларни тарқатмоқчи бўлганида, ушбу маскан раҳбари, 1995 йилда туғилган А.х. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фаол қаршилик кўрсатган.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон Қарори 11-бандида кўп квартирали уйнинг ертўласида жойлашган корхоналар, ресторанлар, кафелар, барлар ҳамда кўнгилочар масканларнинг соат 23.00 дан кейинги фаолиятига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.х.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилди. 

    Бошқа янгиликлар